Қутқарувчилар Кемерово вилоятида 31 июль, якшанба кунидан бери қидирилаётган Ан-2 самолётининг тахминий бўлакларини топишди. Бу ҳақида вилоят фавқулодда хизматлар манбаига таяниб, ТАСС агентлиги хабар берди. 


 “Аэровизуал назорат давомида Кемерово вилоятида тахминан Ан-2 самолётининг бўлаклари топилди”, - деди агентлик манбаси. Самолёт бортида бўлган йўловчиларга доир маълумотлар аниқланмоқда.


31июль куни уч йўловчиси бўлган Ан-2 самолёти Новосибирск вилоятида йўқолиб қолди. 


“Ан-2 Бердскдан Краснояркка парвоз қилган, у билан алоқа йўқолган”, - дейилади манбада. 


Минтақавий ФВВ Бош Бошқармасининг маълумотларига кўра, самолёт Новосибирск вилояти ҳудудини тарк этган. “Биздаги маълумотларга кўра, самолёт Новосибирск вилояти ҳудудини тарк этишга улгурган. Шундан сўнг алоқа узилган”, - дея қўшимча қилди агентлик манбаси.