Партия генерали 40 млн долларни ўмариб, Шимолий Кореядан қочиб қолди, деб хабар қилмоқда KBS телеканали.

«Қочқин Корея Меҳнат партиясининг чет элларда ишлайдиган КХДР фуқароларидан мамлакатга хорижий валюта тушумини назорат қилувчи 39-бўлимида фаолият юритган», — дейилади хабарда. 

Телеканал хабарига кўра, ҳарбий мулозим «шу йилнинг июль ойи ўрталарида қочишни амалга оширган ва айни вақтда оила аъзолари билан Хитойда бўлиб турибди. Бу ердан у учинчи мамлакатга ўтишни режалаштирмоқда».