Санкт-Петербургда юз берган кучли шамол «Крестовский» стадиони томининг бир қисмини учириб кетди.

Ҳодиса жойида олинган суратларда қурилиши чала қолган стадионнинг юқори қисмида металл бўлаклари осилиб қолганини кўриш мумкин.

Шаҳар вице-губернатори Игорь Албиннинг сўзларига кўра, монтаж ишлари тугалланмаган вақтда кучли шамол туриши оқибатида ёпилиши тугалланмаган томнинг бир қисми кўчиб тушган. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун ишчилар яна бир неча соат давомида ҳаракат қилишган.

Якшанба куни кечқурун Санкт-Петербургда кучли шамол туриб, жала қуйган.

Манба: Tribuna.uz