Шу йилнинг 1-12 август кунлари Литвада "Оловли момақалдироқ-2016" ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтади. Унда, НАТОнинг беш давлати ҳамда Украина миномётчилари қатнашади, деб хабар қилган Литва мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. 

"Ҳарбий ўқув машғулотларида АҚШ, Германия, Португалия, Латвия, Литва ҳарбийлари ва Украина артиллерия қўшинлари вакилларидан иборат 1,1 минг нафарга яқин ҳарбий хизматчи қатнашади", — дейилади мудофаа маъмурияти хабарида. 

Манёврлар генерал Сильвестрас Жукаускас, генерал Повилас Плеханавичюс номидаги ҳамда Гайжюн полигонларида бўлиб ўтади.