Британиялик ўт ўчирувчилар London Eye томоша ғилдираги яқинидаги Starflyer аттракциони кабиналарида қолиб кетган 19 сайёҳни қутқариш бўйича 4 соатлик операция ўтказишди. Бу ҳақда британ ОАВга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

31 июлда маҳаллий вақт билан соат 18.00 да арғимчоқ техник носозликлар сабабли тўхтаб қолди, бунинг натижасида одамлар билан тўла кабина ҳавода осилиб қолди.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар махсус кўп секцияли сурилиб чиқилувчи платформали нарвондан фойдаланган ҳолда одамларни қутқаришга тушиб кетдилар. Одамларни навбатма-навбат кабинадан чиқариб олиб, платформага ўтказиб, ерга туширишган. 

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Аттракционга эгалик қилувчи ва унга хизмат кўрсатувчи компаниялар воқеа юзасидан текширув бошлашган.