Ижтимоий тармоқда Доғистон маркази Маҳачқалъа шаҳридаги банкет залда юз берган портлаш видеоси пайдо бўлди.

Ресторандаги маиший газ портлаши туфайли жароҳатланганлар сони 23 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.

РИА Новостининг Доғистон Соғлиқни сақлаш бўлимига асосланиб хабар беришича, шифохонадагиларнинг 5 нафари оғир аҳволда.