Россиянинг Маҳачқалъа шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида жабрланганлар сони 23 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

Ҳудуд Соғлиқни сақлаш бўлими маълумотига кўра, жароҳатланганлардан 5 нафари оғир аҳволда. 

Доғистон ФВВ вакили айтишича, портлаш оқибатида жароҳатланганлар сони 16 нафар.

Дастлабки хабарларда Маҳачқалъадаги «Лайли» ресторанида газ баллони портлаб кетиши туфайли 13 киши турли даражада жароҳат олгани айтилганди.