29 июль куни Маданият ва спорт ишлари вазирлигида Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фумиҳико Катонинг элчилик даври тугаши муносабати билан хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди

Учрашув чоғида Фумиҳико Катонинг элчилик даврида икки томонлама маданий-гуманитар ҳамда спорт соҳасидаги амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатлари атрофлича муҳокама қилинди. 

Учрашувда элчихона ҳамда вазирликнинг Халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси ходимлари иштирок этди.