Мальтанинг Valene Motors компанияси Black Mamba электрли трициклни серияли равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Спорткарнинг энг қиммат русуми «810 от кучидан кам бўлмаган» қувватга эга бўлади.

Black Mamba габарит узунлиги 3,71 метрни, эни — 1,98 метрни, баландлиги  — 1,10 метрни ташкил этади. У пўлат рама негизида ясалади, кузов панеллари композит материаллардан ишлаб чиқилади.

Трициклнинг биринчи тўплами 107-қувватли электр мотор билан жиҳозланади. Бунинг эвазига машина соатига 100 км тезликка 4,2 сонияда эришади. Бироқ, ҳозирча, Black Mamba трициклининг энг кучли намунасига оид кўрсаткичлар эълон қилинмаган. 

Спорткарга 15, 30 ёки 50 киловатт-соат ҳажмли батареялар ўрнатилади. Улар 180, 310 ва 500 километрни масофани бир марта қувватлангач, босиб ўтиш имконини беради. 

Айни вақтда, Black Mamba прототипи якуний босқичда турибди. Уларни 2017 йилдан оммавий ишлаб чиқариш режалаштирилган. Унинг нархи 35 минг евродан бошланиши хабар қилинмоқда.