Миср аҳолисининг сони 2030 йилга қадар 140 млн гача етиши мумкин. Бундай прогноз билан 31 июлда Мисрнинг аҳоли масалалари бўйича миллий кенгаши мутахассиси Тариқ Товфиқ нутқ сўзлади.

Унинг маълумотларига кўра, Мисрда охирги йилларда туғилишнинг умумий коэффициенти 35 фоизга ошган. Шу билан бирга "борган сари кўпроқ жуфтликлар оилани режалаштириш усулларини қўллашга бепарво қарамоқдалар".  

"Агар бундай суръатлар сақланиб қолса, 2030 йилга қадар Миср аҳолиси 140 млн гача етиши мумкин", деб айтди мутахассис.

Айни вақтда Миср аҳолиси 90 млн кишини ташкил қилмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, Миср аҳолиси 1984 йилдан бери 2 мартага, 1966 йилдан бери эса 3 мартага ошган. 

Миср ижтимоий бирдамлик вазири Ғади Валининг айтишича, 26 фоиз мисрлик ночор аҳволда яшайди.