Дрексель университети тадқиқотчилари қандай қилиб электромагнит майдон ёрдамида митти роботларни суюқ муҳитда катта тезликни ривожлантиришга мажбурлаш мумкинлигини намойиш қилишди. Олимлар бу қурилмалардан келажакда дори воситаларини қон томирларига етказиб беришда фойдаланишни режалаштиришмоқда. Кашфиёт тасвирланган мақола Scientific Reports журналида чоп этилган. 

Нанороботлар майда думалоқ заррачаларидан иборат занжирга ўхшайди. Магнит майдони винтга ўхшаб заррачаларни айлантиради, бунда занжир қанчалик узун бўлса, у шунчалик катта тезликка эга бўлади. Олимлар уч “мунчоқ”дан иборат занжирдан бошлаб, турли роботларни текшириб чиқишди. Энг узун қурилма 13 заррачадан ташкил топиб, у бир сонияда 17,85 микрометр тезликка эга бўлди. 

Роботлар ҳаракатланиши учун ташқи магнит майдони қўлланган. Майдоннинг айланиш тезлиги қанча кўп бўлса, занжирлар шунча  тез ҳаракатланган. Юқори частота узун қурилмаларнинг калтароқларига ажралишига олиб келган. Масалан, етти мунчоқдан иборат робот маълум бир тезликка етганидан сўнг деформацияланади ҳамда 3 ва 4 заррачали икки занжирга ажралади. Магнит кучларининг йўналиши шу қадар ўзгартирилиши мумкинки, икки робот қарама-қарши йўналишларда ҳаракатлана бошлайди. 

Олимларнинг сўзларига кўра, занжирлар шу тариқа таҳрирланиши мумкинки, бунда улар дори воситаларини етказиб бериш тизими сифатида хизмат кўрсатиши, шунингдек жарроҳлик операцияси давомида турли вазифаларни бажариши мумкин. Масалан, роботлар қон ҳужайраларининг ёпишқоқ қуюқлари ёки холестеринлар блоклаб қўйган вена ва артерияларни тозалаши мумкин.