АҚШ президенти Барак Обама Ливияда ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларига авиазарбалар беришни маъқуллади, деб хабар бермоқда Оқ уй вакили Эрик Шульцга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу маълумотни журналистларга Шульц президент самолётида ўтказилган анжуманда айтиб ўтди. 

Оқ уй бу қарорни Пентагон раҳбари Эштон Картер тавсияларидан кейин 1 августда қабул қилган.