Украина вазирлар маҳкамаси мамлакат президенти Пётр Порошенкога 28 минг гривна (1,1 минг доллар атрофида) маош тайинлади. Бу ҳақда 1 август куни чиқарилган ҳукумат қарорида маълум қилинган.

Ҳукумат томонидан,шунингдек, бош вазир маоши — 20 минг гривна (800 доллар атрофида), вице-бош вазир 17-18 минг гривна (700 доллар атрофида) ва вазир —16 минг гривна (650 доллар атрофида) этиб белгиланган.

Июль бошида Киевда коммунал тарифларнинг кўтарилишига қарши оммавий митинг ўтказилган эди. Тадбир иштирокчилари шаҳар марказида автомобиллар ҳаракатини тўхтатиб қўйишганди. Улар, шунингдек, маош тайинлашда Европа усулини қўллашни ҳам талаб қилишган.