Visa компанияси Россия дўконларида смартфонлар воситасида тўловни амалга ошириш имконини берувчи тизимни ишга туширишни режалаштираяпти, деган Visa компаниясининг Россиядаги шахобчаси бош директори Екатерина Петелина. Бу ҳақда, RNS (Рамблер янгиликлр хизмати) матбуот нашрларига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Компания раҳбарияти Миллий тўлов карталари тизими билан ҳамкорликда ApplePay, Samsung Pay ва Android Pay мобиль иловаларидан фойдаланиш имконини берувчи тизимни ишга туширмоқчи. Бу тизим Россия дўконларида токенлаш негизида ишлайди. 

Токенлаш тизимида тўлов карточкаси рақами токенга алмаштирилади. Айни рақам, карта эгасиниг шахсий маълумотларини тақдим қилмасиданоқ тўловни амалга ошириш имконини беради. 

MasterCard компанияси ҳам Россияда нақдсиз тўлов ва токенлаш технологиялари асосида ишлайдиган иловаларни ишга тушириш режалари ҳақида маълум қилди.