Россия президентига ИШИДнинг таҳдидона видеомурожаати ҳақида ҳисобот берилган. Бу ҳақда Владимир Путиннинг матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков маълум қилган.

У бу таҳдиднинг аҳамиятини ошириш зарур эмаслигини қайд этган. Лекин шунга қарамасдан хавфсизлик чоралари кучайтирилади.

Бундан олдинроқ ИШИД россияликларга таҳдид қилинган видеомурожаат тарқатгани ҳақида хабар берилганди. Унда жангарилар ўз тарафдорларини Россияга "жиҳод эълон қилиш"га чорлаганди.

"Бундай роликларга жиддий эътибор қаратиш шарт эмас. Улар шундай тактикадан фойдаланишади. Лекин шу билан бирга хавфсизлик чораларига эътиборни йўқотмаслик керак", деган журналистларнинг саволларига жавобан Песков.

У бундай роликлар ҳақида доимий равишда президентга ҳисобот бериб борилишини таъкидлаган.