Рио-де-Жанейрода Олимпиада бошланмасидан туриб қурилган иншоотлар қулаб тушишни бошлади. Елканли спорт турлари учун мўлжалланган причал қулаб тушди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, бундай воқеалар бўлиб туради. Спортчиларнинг машғулот ўтказиши учун қўшимча причаллар ўрнатилган.

Апрелда велопойга учун қурилаётган иншоотда ҳам ҳалокат юз бериб, икки киши ҳалок бўлганди. Олимпиада ўйинлари 5 август куни бошланади.