Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг Гарри Поттернинг саккизинчи қисмини энг сўнггиси бўлишини билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, икки қисмдан иборат янги саргузаштда Гарри “жуда катта саёҳатни бошидан ўтказади”. “Шундан сўнг, биз тугатсак ҳам бўлади. Мен барчаси ажойиб тарзда ҳаётийлаштирилганидан миннатдорман”, – қўшимча қилди у.

Саккизинчи қисм – “Гарри Поттер ва лаънати болалар” пьеса шаклига келтирилиб, саҳналаштирилган. Спектакл давомийлиги беш соатдан иборат. Шу сабаб уни икки қисмга ажратишган. Чипталар 2017 йил май ойига қадар олдиндан сотиб бўлинган.