Саудиялик шаҳзода Бадр ибн Сауд Bugatti русумидаги иккита ноёб автомобиль сотиб олди. Қироллик уйи аъзоси март ойида Женева автосалонида намойиш қилинган Chiron гиперкарининг айнан ўзининг ҳамда Gran Turismo пойга симулятори учун яратилган Vision GT шоу-кари эгасига айланди. 

Машиналарнинг нархи айтилмаган. Оддий Chiron гиперкарининг нархи 2,6 млн доллардан бошланади. Купе 8 литрли турбирланган, 1500 от кучига эга W16 двигатели билан жиҳозланган. Икки эшикли гиперкар биринчи 100 км тезликка 2,5 сонияда, 300 км тезликка эса 13,6 сонияда эришади. Машинанинг максимал тезлиги соатига 420 км ни ташкил қилади.  

 

2015 йилда Gran Turismo 6 ўйини учун махсус яратилган Bugatti Vision GT виртуал гиперкари "Широн" ҳақида тасаввур бериш учун яратилганди. 2015 йил сентябрида "Бугатти" ўйиндаги купенинг ҳақиқий прототипини яратганди ва Франкфуртдаги моторшоуда намойиш қилганди.