Биггар шаҳрида яшовчи шотландиялик жуфтлик 5 фунт стерлингга сотиб олинган эски стулда 5 минг фунт стерлинг қийматдаги олмос тақинчоқлар топиб олди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда. 

Анжела Мильнер-Браун ва унинг турмуш ўртоғи Энгус стулни аукционда тахминан 10 йил олдин сотиб олишган. Бироқ улар стулга янги қоплама буюртма бериша олмагани сабабли уни чордоққа ташлаб қўйишган.

6 йил ўтгач улар стулнинг устини янгидан қоплатишди. Бироз вақтдан кейин Энгус рафиқасига турмуш қурганларининг бир йиллиги муносабати билан олмос кўзли узук, кейинроқ эса турли байрам муносабатлари билан олмос зирак, қимматбаҳо тошларга эга тўғнағич совға қилди.    

Кўринишича, бу зеб-зийнатларнинг барчаси стулнинг аввалги эгалари томонидан унга яшириб қўйилган бўлган. Эгнус бу зеб-зийнатларни стулни қоплашга тайёрлаётганда топиб олган. У буни рафиқасидан сир тутишга қарор қилган, бироқ кейин буни ошкор қилган.

Ўтган пайшанбада жуфтлик Antiques Roadshow дастурига мурожаат қилганда, мутахассислар топилган зеб-зийнатларни 5 минг фунт стерлингга баҳолашган.