Тектоник ўзгаришлар сабаб Австралия қитъаси сўнгги 22 йил ичида шимолга қараб бир ярим метр масофага силжиган. Бу ҳақда австралиялик олимлар маълумотига асосланиб, ScienceAlert хабар бермоқда. Ушбу хулосага GPS-ўлчовлар орқали келинган.

Австралия ҳукумати шароитдан келиб чиққан ҳолда қитъанинг расмий географик координацияларини ўзгартиришга тайёр. 

Австралия қитъаси сайёрадаги барча қитъалар ичида энг тези ҳисобланади. У шимол ва озгина ғарбга ҳар йили соатига 7 см тезлик билан силжиб бормоқда. Бу ўзгаришлар кучли зилзилаларга сабаб бўлмоқда.