Тайван маъмурияти раҳбари Цай Инвень оролнинг тубжой аҳолисидан юз йиллар давомида етказилган жабр-ситамлар учун биринчи марта узр сўради. У шундай йўл тутган илк давлат раҳбарига айланди. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, Тайванда айни вақтда тубжой аҳоли умумий аҳолининг (23,5 млн киши) 2 фоизини ташкил қилади. Бир неча юз йил аввал мамлакатга хитойликлар келган ва маҳаллий маданият йўқ қилинган. Уларга тегишли бўлган ернинг асосий қисми ҳозирда миллий паркларга айланган. 

Маълум қилинишича, бу тоифа аҳолининг 40 фоизининг маоши ўртача иш ҳақидан кам миқдорда маош олади. Шунингдек, улар орасида ишсизлик даражаси юқори.

"Мен ҳукумат номидан кейинги 400 йил давомида адолатсизликдан жабр чекиб келган тубжой аҳоли вакилларидан узр сўрайман.

Биз тарихга ҳақиқат кўзи билан боқишимиз зарур", деган президент.

Январь ойидаги сайловлардан кейин Демократик тараққиёт партия етакчиси Цай Инвэнь Хитой тилида сўзлашувчи ҳудуддаги давлат раҳбарлари орасида илк аёл бўлганди.

Бунгача лавозимни Гоминдан партияси етакчиси Ма Инцзю саккиз йил давомида эгаллаб келган эди, у Тайвань ва қитъа Хитойининг яқинлашуви сиёсати тарафдори эди.

Агентлик хабарига кўра, бироз олдинроқ тубжой аҳоли вакилларининг юздан ортиғи ов қилиш ҳуқуқи берилишини сўраб намойиш ўтказганди.