Тошкент шаҳридаги Тараққиёт кўчасида янги автомобиль йўлида йўл ўтказгич қурилиши ишлари якуний паллага кирган ва янги йўл яқин вақт ичида очилади. Бу ҳақда «Ўзавтойўл» акциядорлик компаниясининг матбуот хизмати хабар берди.

Реконструкция қилинаётган ёнма-ён жойлашган темир йўл ўтказгичи ҳам фойдаланишга топширилади. «Салор» бекати ва «Тошкент» вокзали оралиғида 3та темир йўл линияси ўрнида иккитаси қолдирилади.

Август ойи давомида янгиланган транспорт боғламаси мажмуаси очилиши бўлиб ўтиб, Тараққиёт кўчасининг муқаддам трамвай йўли ётқизилган қисми бўйлаб ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Кўча энди 6 қаторли бўлади, бу эса йўлдан фойдаланиш ҳажмини оширишга ёрдам беради. Кўча ёқалари бўйлаб эса пиёдалар йўлаклари реконструкция қилиб бўлинган.

Сентябрь ойигача Тараққиёт кўчасининг давоми сифатида Оҳангарон шоссесига чиқадиган янги йўл ҳам очилади.