Вибава Бразэрс Лондонда 3 йил таълим олиш вақтида 20 килограммга озиб кетди. У Индонезиядаги уйига қайтгач, оила аъзоларига сюрприз уюштирмоқчи бўлди.

Вибава тамаддихоналардан бирида ака-укаси билан келишиб, ҳеч нарсадан хабари йўқ ота-онасига учрашув ташкиллаштирди, бироқ ўзини нотаниш киши қилиб кўрсатиб, улар ўтирган стол ёнидаги столга ўтирди. Талабанинг ота-онаси ёнларида фарзандлари ўтирганини дарров англай олмадилар.