Якунланиб бораётган кун сўнгида Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган энг асосий ҳодиса ва янгиликлар дайжести. 

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» мустақиллик тенгқурларига бепул чипталар тақдим этади

Маълум қилинишича, 1991 йилнинг 1 сентябрида туғилган ёшларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ички йўналишлар бўйлаб саёҳат уюштириш имкониятини тақдим этади. Бундай ёшларга Ўзбекистондаги ички йўналишлар учун текин чипталар 1 сентябрдан 31 октябрга қадар сотилади.

Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда

Тошкент шаҳрининг Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишмасида май ойида қурилиши бошланган автомобиль йўл ўтказгичи мамлакатда шу каби сунъий иншоотлар ичида биринчиси бўлади.

Қозоқ тўйидаги дўстлар ҳангомаси

Маълумки, ҳар бир халқнинг тўйида ўзига хос урф-одатлари бўлади. Қозоқ тўйида навбатдаги қизиқ воқеа содир бўлди. Бу сафар куёвнинг дўстлари ўзининг серғайратлиги билан ажралиб туришди. Қувонч ва кучга тўла йигитлар куёвни отишга шу қадар берилиб кетишдики, охир-оқибат у ерга қулади.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Бугун Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ОАВ вакиллари билан учрашди. Суҳбат давомида Атамбаев “Яхши ва ёввойи “қирғизчилик” бор”лигини, ҳокимиятни сақлаб қолишни истаганида, донолик қилмай, умуман бошқа ислоҳот ўтказишини, қўшиқ куйлашига Тошкентга қилган сафари сабаб бўлганини ва бошқа кўплаб масалар ҳақида гапириб ўтди.

Интернетда Сурияда уриб туширилган вертолёт экипажига тегишли буюмлар суратлари тарқалди

Ижтимоий тармоқларда бугун Суриянинг Идлиб вилояти ҳудудида маҳаллий жангарилар томонидан уриб туширилган, Россия Ҳарбий Космик кучларига тегишли бўлган Ми-8 русумли ҳарбий вертолёт бортида бўлганларнинг буюмлари суратлари тарқалди.

ИШИДнинг Россияга таҳдид солинган видеоси намойиш этилди

ИШИД жангарилари Россия манзилига таҳдидлар ифодаланган видеомурожаатини эълон қилди. Унда Россияга қарши жиҳод бошлашга даъват этилган.

Лондонда аттракцион бузилиши оқибатида одамлар 4 соат осилганча қолиб кетдилар

Британиялик ўт ўчирувчилар London Eye томоша ғилдираги яқинидаги Starflyer аттракциони кабиналарида қолиб кетган 19 сайёҳни қутқариш бўйича 4 соатлик операция ўтказишди.

Тегиниш хавфли ёхуд самолётдаги энг ифлос жойлар

Самолёт олисни яқин қилувчи энг хавфсиз ҳаракат воситаси ҳисобланади. Баъзи инсонлар эса унда учишдан жуда ҳам қўрқишади. Англиянинг ёш олим-биологлардан иборат жамоаси самолётнинг қайси қисмида инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатувчи бактериялар йиғиладиган энг ифлос жойларни аниқлашга қарор қилди.

5 август куни «Пахтакор—79» хотирасига бағишланган турнир бошланади

«Пахтакор» футбол клуби расмий сайти хабарига кўра, 10 августга қадар давом этадиган бу мусобақа учрашувлари «Чилонзор» стадионида ўтказилади.

Ўзбекистонлик олимпиадачилар Бразилияга жўнаб кетишди

Манбада айтилишича, спортчиларни Риога кузатиш учун Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси раиси Мираброр Усмонов ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори В.Тянлар ҳам Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишган.

Ногиронлар аравачаси учун дунёда биринчи автопилот яратилди

Бошни трансплантация қилишга (кўчириб ўтказишга) илк номзод Валерий Спиридонов Clever Chair (Ақлли кресло) стартапининг яратилиши ҳақида эълон қилди. Бу лойиҳа доирасида Спиридонов ва унинг жамоаси ногиронлар креслоси учун дунёдаги биринчи автопилот тизимини яратишди.

iPhone икки SIM-карта билан таъминланиши мумкин

Июнь ойида интернетда iPhone 7 қурилмасининг иккита SIM-картага мўлжалланганлиги акс эттирилган дастлабки сурати пайдо бўлди. Энди эса Apple смартфонининг келажакда иккита SIM-картали бўлишига яна бир далил ишора қилмоқда.

Сирғали машина бозоридаги нархлар июль охирига кўра эълон қилинди

Маълумотларга кўра, миллий автомобиллар анча кўп сотувга чиққан. Хорижий автомобиллар сони бу бозор бироз камайган. Нархлари эса деярли ўзгармаган.

Uber Хитой бозоридан кетади

Uber компанияси Хитойдаги бизнесини, ушбу мамлакатдаги «хитой Uber»и деб номланадиган бош рақобатчиси — Didi Chuxing компаниясига сотади, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги ўз манбасига таянган ҳолда. Шу билан бирга, Didi Chuxing ва Uber раҳбари ҳам мазкур бирлашувни тасдиқлаган.