2016 йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигида делегация Вашингтон шаҳрида «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилишади.