Москва шаҳри мэри Сергей Собьяниннинг таъкидлашича, 2018 йилги жаҳон чемпионати вақтида москваликлар ҳеч қаерга кетишмайди.

Хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Биз ҳам ФИФА, ҳам хавфсизлик ташкилотлари талабларидан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз.

Кўпчилик 80-йилги Олимпиадада бўлгани каби москваликлар шаҳардан вақтинчалик чиқиб туришлари ҳақида айтишмоқда, лекин бундай бўлмайди. Бу жаҳон чемпионати, Олимпиада эмас. Москвадаги иккитагина стадионда ўйинлар бўлади.

Стадионлардан бири 81 минглик, бошқаси 40 минг. Москвадаги меҳмонхоналарнинг ўзида 100 мингта жой бор. Агар одам кўпайиб кетса, кунлик квартиралар, теплоходлар ва шунга ўхшаш чора-тадбирлар билан ҳаммасини ҳал қиламиз»,- дейди Собьянин.

Манба: Tribuna.uz