Раритет автомобилларни сотиш билан шуғулланувчи Американинг LBI Limited компанияси 1960 йилларда «Бэтмен» телесериали учун ишлаб чиқарилган «Бэтмобиль»лардан бирини сотувга чиқарди, дея хабар қилмоқда Classic Driver.

Машина, дизайнер Жорж Баррис коллекциясида сақланган бўлиб, айнан у «Бэтмобиль»ни Lincoln Futura концепт-кари негизида ишлаб чиққан эди. Автомобиль-кабриолет автоматик узатмалар қутиси ва 8 цилиндрли Ford Galaxie моторига эга. Ушбу машина, 1966/1968 йилларда Америка телевидениесида намойиш этилган телесериалда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган бешинчи машинадир. 

Ҳозирча, унинг бошланғич нархи эълон қилинмаётган бўлса-да, мазкур намуна 2013 йили Barrett-Jackson кимошди савдо уйи томонидан 4,2 миллион долларга сотилган эди. Харидор «Бэтмобиль» билан бирга Бэтменнинг — «Бэтцикл» мотоциклига ҳам эгалик ҳуқуқини қўлга киритади.