АҚШ миллий ядро бошқармаси (NNSA) атом бомбасининг такомиллаштирилган намунаси - B61-12ни ишлаб чиқариш лойиҳасига старт берган. Бу ҳақда, NNSA сайтида хабар қилинган. Хабарларга кўра, бошқарма лойиҳаси ҳозирча муҳандислик босқичида. У, 2020 йилдан саноатда ишлаб чиқарила бошланади.

NNSA раҳбари Фрэнк Клотцнинг қайд этишича, В61 бомбасини модификация қилиш АҚШ аслаҳалари қаторида турган эски таркиблар ҳисобидан амалга оширилади. Бу мазкур тизимни камида 20 йил қўллаш имконини беради.