АҚШда American Airlines авиакомпанияси рейсларидан бирида йўловчи ва учувчи ўртасида муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатган.

Қайд этилишича, маст ҳолатдаги 23 ёшли йигит борт кузатувчиларига тегажоғлиқ қила бошлаган. У ходимлардан бирининг оёғига тепган, яна бирини уриб қулатган. Шундан сўнг, вазиятга учувчи аралашган. Йўловчидан ўз жойини эгаллаш сўралган. Аммо у илтимосни бажармаган.

Самолёт қўнгач, ушбу дилозорни қўлга олишган. Кейинроқ уни 25 минг доллар миқдоридаги гаров пули эвазига қўйиб юборишган.

Айни вақтда унга АҚШ фуқаролик авиацияси рейсларида учиш тақиқланган.

Уни экипаж вакилларини ҳақорат қилиш ва талабларга бўйсунмасликда айблашади. АҚШ қонунчилигига кўра, бундай ҳаракатлар учун 20 йилгача қамоқ жазоси ҳамда 250 минг долларгача жарима тайинлаш мумкин.