Янги мавсум олдидан Англия чемпионатида қатнашувчи жамоаларнинг ҳомийлардан қанча пул ишлашлари аниқ бўлди. Умумий ҳисобда инглиз жамоалари футболкаларда номи келтириладиган титул ҳомийлардан 226,5 миллион фунт ишлашади. Бу АПЛ рекорди ҳисобланади.

Охирги 5 йил ичида бу кўрсаткич икки баробарга ошиб кетди. 2010/11 йилги мавсумда АПЛ клублари титул ҳомийларидан 100,45 миллион фунт ишлашганди. Солиштириш учун Германия бундеслигасининг 18 жамоаси ўтган мавсумда ҳомийлардан 101 миллион фунт, Испания чемпионатининг 20 жамоаси эса 65 миллион фунт ишлаган.

«МЮ» жамоаси титул ҳомийлардан энг кўп миқдорда фойда кўради. Chevrolet компанияси жамоага янги мавсумда 47 миллион фунт фойда келтиради. «Челси» эса Yokohama'дан 40 миллион фунт ишлайди. Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиларининг кийимларига Fly Emirates деб ёзиб қўйгани учун 30 миллион фунт ишлайди.

Манба: Tribuna.uz