«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер кўплаб жамоаларда янги мураббийлар иш бошлаган Англия чемпионатининг янги мавсуми арафасидаги фикрларини билдириб ўтди.

У Хосеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»га, Антонио Контенинг «Челси»га, Жозе Моуриньонинг «Манчестер Юнайтед»га мураббий бўлганига эътибор қаратган.

«Шундай бўлгани зўр. Премьер-лига энди мураббийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини эслатади. Энг яхши мураббийлар "ҳаётимизни оғирлаштириш учун" АПЛга ташриф буюрмоқда.

Балки айнан шу жиҳат турнирнинг янада оммабоплигини таъминлар. Тажрибали мураббийлар сони ортиши лигага дунё бўйлаб қизиқишни янада оширади», — деган Венгер Мirror мухбирига.