Европа чемпионлар лигасининг 3-саралаш босқичи жавоб учрашувлари доирасидаги 5та баҳс 2 августга белгиланган. Бу босқич ғолиблари турнирнинг финал қисмига чиқиш учун плей-офф баҳсида қатнашади.

Бугунги учрашувлар турнир саралашининг "Чемпионлар йўли" йўналишида ўтказилади. Бугун "Қорабоғ" - "Виктория Пльзен" (0:0)(биринчи учрашув натижаси - 0:0), "Динамо Тбилиси" - "Динамо Загреб" (0:2), "Дандолк" - БАТЭ (0:1), "Црвена Звезда" - "Лудогорец" (2:2), АПОЭЛ - "Русенборг" (1:2) баҳслари ўтказилади.

3-саралаш босқичидаги яна 10та учрашув 3 августда бўлиб ўтади.

5 август куни плей-офф босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Плей-оффда 3-босқичдан чиққан 15 жамоага 5та жамоа қўшилади: "Вильярреал", "Манчестер Сити", "Боруссия", "Рома" ва "Порту".

Шу тариқа, саралаш ўйинлари орқали ЕЧЛнинг финал босқичига 10та жамоа йўл олади.