Собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаевнинг менежери Тимур Дугазаев боксчининг фаолиятини якунлашига изоҳ бериб ўтди.

"Ҳақиқатан ҳам Руслан фаолиятини якунлашга қарор қилди. Биринчи навбатда кўриш қобилиятидаги муаммолар сабабли – Руслан фаолиятининг энг бошида олган жароҳати уни доимо безовта қилиб келади ва ноқулайлик туғдиради. Жамоамиз шифокорлари бир нечта тадқиқотлар ўтказиб, боксчига жанг қилишни тўхтатишни қатъиян тавсия қилдилар. Албатта, бу ачинарли, бироқ Русланнинг ўзи ҳам иштирокларини давом эттириш истаги билан ёнмаяпти.   

У Рамзон Қодиров билан спаррингларда қатнашадими? Агар таклиф қилишса, албатта қатнашади, бирга машғулот қилишни давом эттирамиз!", деб айтди Дугазаев