Америкалик актёр Леонардо Ди Каприо Лос-Анжелесдаги ҳашаматли вилласида тантанали зиёфат ташкил этади. Маълум бўлишича, унда тўпланган маблағлар АҚШ президентлиги учун Демократик партиядан номзод Ҳиллари Клинтон кампанияси ҳисобига ўтказилади. Бу ҳақда, Variety журнали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда. 

«Ҳиллари билан суҳбат» деб номланадиган зиёфат кечаси 23-август куни бўлиб ўтади ва унда иштирок этишни истаган ҳар бир киши 33,4 минг долларлик чипта харид қилиши талаб этилади. Унинг 2,700 доллари Клинтон кампаниясига, қолгани партия эҳтиёжларига йўналтирилади. 

Айтиш жоизки, Клинтон ўз кампаниясида юлдузлардан биринчи марта фойдаланаётгани йўқ. Аввалроқ, актёр Жорж Клуни ҳам шу каби зиёфат уюштирган эди. Унинг кириш чиптаси ҳам 33,4 минг доллар деб белгиланганди.