Россиянинг «ЭЛСИБ» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси 4АЗМ-5000/6000 ХЛ4 русумли электродвигателларни Ўзбекистонга жўнатди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати. 

Электродвигатель Тахиатош ИЭС учун ишлаб чиқилган. Ўзбекистон компанияси билан электродвигателлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича 2015 йилда имзоланган шартнома шу йилнинг июль ойида ёпилган эди. 

Қайд этилишича, сўнгги 3 йилда «Элсиб» корхонаси Ўзбекистоннинг 4та электростанцияси (Янги Ангрен ИЭС, Навоий ИЭС, Сирдарё ИЭС ва Тахиатош ИЭС)га 12 та электродвигателни етказиб берган эди. Уларнинг қуввати 2000 дан 8000 кВтгача бўлиб, насосларни ишга туширишга мўлжалланган.