Дунёдаги йирик инвестицион банклардан бири Goldman Sachs таҳлилчилари Рио-де-Жанейрода 5 август куни бошланадиган Олимпиада ўйинларида мамлакатларнинг нечта медал олиши мумкин эканини тахмин қилди.

Унга кўра, АҚШ 106 медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллайди. Медаллардан 45 таси олтин бўлади. Хитой эса 89 та медаль олади. Учинчи ўриндаги Буюк Британия спортчилари Олимпиадада 59 марта шоҳсупага кўтарилишлари тахмин қилинган.

Goldman Sachs мусобақада аввалгига қараганда анча кам иштирокчи билан қатнашаётган Россия терма жамоаси 58 медаль билан кифояланади деган фикрда. Уларнинг тахминича, Ўзбекистон бу галги Олимпиадада тўртта медаль олади. Шулардан биттаси олтин.

Манба: Tribuna.uz