Кўплаб африкалик тадбиркорлар Хитойни ўзлари учун янги имкониятлар макони деб ҳисобламоқда. Минглаб африкалик бизнесменлар Хитойга оқиб келишмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар беради.

Шундай тадбиркорлардан бири Натали Фоддери, дейилади манбада. У Конго Демократик Республикасидан Гуанжоуга келган. У уч ҳафта давомида таъмирталаб бўлган ресторани учун жиҳозлар топиши керак.

Хитой ва КДР ўртасидаги иқтисодий алоқалар 2007 йилдан буён яхшиланиб келади. Ўшанда африкаликлар Хитойга 14 миллиард долларлик мис ва кобальт етказиб беришади. Эвазига Хитой қурилиш корхоналари Конгода 3,500км авто ва темирйўллар, 30 та касалхона қуради. Бу ғарб мамлакатларининг берадиган кредитларидан анча қулай эди.

Шу тариқа икки мамлакат ўртасидаги алоқалар яхшилана бошлади. Конго кўчаларида одамлар «Ни Хао» деб хитойча саломлаша бошладилар. Маҳаллий аҳоли Хитойни шунчалик яхши кўриб қолишдики, қора танли бўлмаган ҳар қандай одамга хитойча салом беришади.

Конгодаги авиакомпаниялар ҳам Хитойга махсус рейслар оча бошлади. Биринчи бўлиб Гуанжоу ўз эшикларини кенг савдо учун очди.

Шу тариқа Хитой Африка бозорини ҳам аста-секин эгалламоқда...