Халқаро олимпия қўмитасининг Рио-де-Жанейро шаҳрида бошланган 129-сессиясида Ижроий қўмитанинг россиялик спортчиларни муайян мезонлар бўйича 2016 йилги Олимпиадага қўйиш борасидаги қарори қўллаб-қувватланди. Қўмитанинг 21 июль куни чиқарган қарори учун сессия иштирокчиларидан деярли барчаси (фақат 1 киши қарши) овоз берган.

24 июль куни ХОҚ Россия терма жамоасини тўла таркибда Олимпиада ўйинларидан четлатмаслик бўйича қарор қабул қилганди. Турнирга допинг билан боғлиқ муаммоси бўлмаган спортчилар қўйилиши айтилган.

Якуний қарор Рио-де-Жанейродаги сессия вақтида махсус комиссия томонидан қабул қилиниши кутилаётганди. Комиссияга ХОҚ аъзоси Хуан Антонио Самаранч Кичкина, ХОҚ тиббий комиссияси раҳбари Угур Эрденер ва атлетлар комиссияси Клаудия Бокель кирди.