Халқаро Moody’s Investors Service рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизими бўйича “барқарор” прогнозини сақлаб қолди. Бу эса, ўзбек банклари фаолият юритиши учун амалий шартлар қулайлигини кўрсатади. 

Moody’s агентлигининг Ўзбекистон молия муассасалари кредит қобилияти ўзгаришига оид мазкур прогнози 12-18 ой муддатга амалга қилади, дейилади  матбуот баённомасида. 

«Яхши диверсификация қилинган экспорт даромадларига эга, тараққий этаётган иқтисодиёт ўзбек банкларининг ривожига қулай шароит яратмоқда, - деган  Moody’s агентлигининг бош вице-президенти Ольга Ульянова, – шу боисдан ҳам Ўзбекистон банк сектори, МДҲнинг айрим давлатларига хос бўлган турли тебранишлардан қайсидир даражада ҳимояланган».

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ўз навбатида, Ўзбекистоннинг 2016-йилги реал ЯИМ 5 фоизни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Иқтисодиётнинг ўсиши асосан, Хитойга газ экспорт қилиниши, инфратузилмаларни ривожлантириш борасида ички талабнинг ортиши ва иш ҳақининг ошиши билан боғлиқ бўлади. 

Moody’s агентлигига кўра, қулай амалий муҳит сабабли, ўзбек банкларининг муаммоли кредитлари ҳиссаси барқарор даражани сақлаб қолади ва барча берилган кредитларнинг 4-5 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, яқин 12-18 ой мобайнида, кредит тақдим этишдан кўрилган зарар ўртача йиллик ҳисобда 1,5 фоиздан ошмайди.