Гаджетларга безак бериш билан шуғулланувчи АҚШнинг Brikk компанияси янги iPhone 7 моделига буюртмалар қабул қилишни бошлаганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Luxurylaunches. Телефон корпусини пушти, сариқ тилла ёки платинадан тайёрлаш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, гаджетни умумий оғирлиги 60 каратлик олмослар билан безаш ҳам мумкин. 

Бундай смартфоннинг нархи 1,3 млн долларни ташкил қилади.

Apple янги смартфони тақдимотини 2016 йил кузига ўтказишни режалаштирган. Бироқ интернетда телефоннинг суратлари пайдо бўлишга улгурди. Бундан ташқари, июлда YouTube’да янги смартфоннинг тахмин қилинаётган ранглари (Gold, Rose Gold ва Space Black) тасвирланган видео ҳам жойлаштирилди.