Туркия президенти Ражаб Эрдўғаннинг ўғли Билол Эрдўған Италияда суд қилинмоқда. Италия ҳукумати уни пулларни ювишда (яшириш) айбламоқда. Уларнинг фикрича, Билол ноқонуний йўл билан топилган пулларни «ювиш» учун Италияга келган.

Кичик Эрдўғаннинг адвокати Массимилияьно Анеттанинг таъкидлашича, прокурор ишни олиб бораётган судьяга текширув муддатини чўзишни сўраб мурожаат қилган ва розилик олган. Унинг сўзларига қараганда, Италияда Эрдўғанни аниқ нима масалада суд қилишаётгани аниқ эмас. У Туркия президентининг ўғлини чегарани босиб ўтганликда айблашаётганини тахмин қилган.

Эрдўғаннинг ўғли АҚШдаги Жон Ҳопкинс хусусий университетининг Италиядаги бўлимига диссертацияси устида ишлаш учун боргани айтилмоқда.

Италиянинг Rai 24 телеканали бу борада Туркия раҳбарининг ўзидан фикр сўради.

«Менинг ўғлим пулларни ювишда айбланмоқда, лекин қандай асос билан ҳеч ким билмайди. Сизнинг мафиялар эса пулни яшириши аниқ»,- дея жавоб қайтарган Эрдўған.