“Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Тошкент шаҳридаги Нукус ва Ойбек кўчалари чорраҳасининг юқоридан олинган, ёмғир ёғаётган вақтдаги суратларини эълон қилди. Суратларда йўлдаги асфальтга оқ нарса оқиб чиққанининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Баъзи фойдаланувчилар бу ҳолатга “янги йўл чизиқлари, чизилганидан ҳеч қанча ўтмай, ўчиб кетишни бошлади”, сингари изоҳ қолдиришган.

Бошқа фойдаланувчилар эса, бу ифлослик ва чанг аралашмасидан иборат кўпик эканини қайд этишган. Қолдирилган фикрлар ичида автомобилларнинг ғилдираги ифлослиги сабаб шундай кўпиклар пайдо бўлгани, йўлнинг чанг экани сабаблиги қабилидаги изоҳларга гувоҳ бўлиш мумкин.

Савол муаллифининг қайд этишича, эртаси куни эрталаб йўллар ювилиб, кўпиклардан тозаланган, янги чизилган йўл чизиқлари эса жойида қолган — ёмғир уларга таъсир кўрсата олмаган.