АҚШ давлат котиби Жон Керри Россия ҳамда Башар Асаднинг Сурияда қилаётган ишлари АҚШни безовта қилаётганини таъкидлади.

«Ҳозир Россия ва Асаднинг олиб бораётган ишлари қанчаликка бардош беришига ойдинлик киритиладиган кунлар. Кўрамиз, балки яқин соатлар ёки кунларда Россия ва Асаднинг ҳаракатларида ўзгариш бўлар.

Бироқ айни вақтдаги уларнинг ҳаракатлари бизни безовта қилмоқда. Улар БМТ Хавфсизлик кенгашининг қоидаларидан четлашган ҳолда фақат жанг қилишни хоҳлашмоқда»,- дейди Керри Вашингтонда Колумбия ташқи ишлар вазири Мария Анхель билан учрашув чоғида.