Кувайт ҳукумати бюджет танқислигини камайтириш учун бензин нархини оширишни маъқуллади. Бу ҳақда амирлик вазирлар маҳкамасининг 1 августда тарқатилган баёнотида айтилган.

"Вазирлар кенгаши иқтисодий қўмита тавсияларига амал қилиб, ёнилғини субсидиялашни оқилоналаштириш жараёнини бошлашга қарор қилди, бу иқтисодий ислоҳотларнинг бир қисми бўлади", деб баёнотга иқтибос келтирди KUNA ахборот агентлиги. "Эндиликда нефть нархига боғланадиган янги нарх сиёсати 1 сентябрдан киритилади", деб айтилди хабарда. 

Маълум қилинишича, эндиликда Аи-91 бензини нархи 85 филс (28 цент), Аи-95 - 105 филс (34 цент), Аи-98 эса 165 филсни (54 цент) ташкил қилади. Бу ҳолат нарх бензин турлари учун мос равишда 41, 61 ва 83 фоизга ошганини англатади. Аи-98 бензинининг деярли икки мартага қимматлашиши унинг бозордаги истеъмоли улуши бор-йўғи 2 фоиздан кўпмаслиги билан шартланган.

Шу тариқа Кувайт Форс кўрфази араб давлатлари  ҳамкорлик кенгашига кирувчи давлатлардан (Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, БАА, Уммон, Баҳрайн) ёнилғи нархларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши тўлиқ ёки қисман камайтирилишини эълон қилган охирги давлат бўлди. Ҳукуматнинг маълум қилишича, бензин нархи келажакда нефть нархига боғлиқ ҳолда ҳар 3 ойда қайта кўриб чиқилади.  

Даслатбки ҳисоб-китобларга кўра, 2016-2017 молиявий йилда Кувайт бюджетининг танқислиги 40 млрд долларни, яъни 60 фоизни ташкил қилган. Ҳозирда эса гап 29 млрд доллар ҳақида кетмоқда.