Болалар ўйинчоқлари ишлаб чиқарадиган LEGO компанияси ўзига хос ишга қўл урди. Бу иш учун 50 нафар ходим ва бир йил вақт керак бўлди.

953 минг легодан Риодаги Олимпиада ўйинлари ўтказиладиган иншоотларнинг макети ясалди ва ажойиб совға Олимпиада ташкилотчиларига тақдим этилди.

Рио-де-Жанейрода ёзги Олимпиада ўйинлари 5 август куни бошланади.