Ҳиндистоннинг Найнитал штатида ноҳуш ҳодиса юз беришига бир бахя қолди. Шаҳардаги меҳмонхоналардан бирининг хонасига леопард кириб борди. У хонада янги турмуш қурган жуфтлик асал ойини нишонлаш учун қўнган эди.

Леопард атрофдаги итларнинг ҳуришидан қўрқиб кетган ва ўзини меҳмонхона хонасига урган. Ёш жуфтликнинг бахтига йиртқич ойнадан туша сола ваннага югурган. Сумит Ратхоре ва хотини уйғониб кетиб, леопардни ваннахонага қамашган. Полиция келгач, леопард деразадан қочиб кетган ва ўрмонга яширинган.