«Шальке» ярим ҳимоячиси Лерой Сане «Манчестер Сити» расман футболчисига айланди.

20 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2021 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган 5 йиллик шартнома тузган. 

Бундан олдинроқ «Шальке» Саненинг трансферини тасдиқлаганди.

Трансфер қиймати 55 миллион еврони (бонуслар ҳисобига) ташкил қилган ва бу Бундеслига тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.

Ушбу футболчи Германия чемпионатида 8та гол уриб, 6 март шерикларини голли пас билан таъминлаган.