Мексикада Зика вируси билан касалланганлар сони 1,3 минг кишига етди

Жаҳон 02 Август 2016 2256

Мексикада Зика вирусига чаланганлар сони 1,3 минг кишига етди. Бу ҳақда Мексика соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Ташкилот хабарига кўра, сўнгги 19 кун ичида беморлар сони бирданига 500 кишига ортган. Касалланганлар орасидан 600 нафари ҳомиладор аёллардир. Аммо ушбу дардга чалинган аёлларнинг ҳомиласидаги болаларда бу касаллик аниқланмаган.

Зика вируси Мексиканинг деярли ярим ҳудудида тарқалиб улгурган.

Кўпроқ янгиликлар