Американинг Microsoft корпорацияси 19,75 млрд долларга тенг қарздорлик мажбуриятини бажариш учун эмиссияни амалга оширади. Бу амалиёт LinkedIn ижтимоий тармоғини харид қилишда қўшимча маблағлар тўплаш мақсадида бажарилади, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

Агентлик ҳисобларига кўра, гап жорий йил мобайнида АҚШда амалга оширилаётган учинчи энг йирик эмиссия ҳақида бормоқда. Microsoft уларни 7 қисмга бўлиб сотишни режалаштирмоқда, дея маълум қилган Bloomberg ўз манбаларига асосланган ҳолда. 

Корпорация июнь ойида хабар қилганидек, LinkedIn компаниясини 26,2 млрд доллар эвазига харид қилишни иккала компания директорлар кенгаши маъқуллаган. Битим, йил охиригача якунланиши керак. Шундай қилиб, ижтимоий тармоқнинг ҳар бир акциясига 196 доллардан ҳақ тўланади. LinkedIn раҳбари Жефф Вайнер тармоқ раҳбарлигини сақлаб қолади. 

LinkedIn ижтимоий тармоғи 2003 йили Калифорнияда ташкил этилган бўлиб, у асосан бизнес алоқалар ўрнатишга ёрдам беради. Унга турли соҳаларда фаолият юритувчи 400 млнга яқин профессионал аъзо ҳисобланади.