Москвада ҳаво-десант қўшинлари куни нишонланиши вақтида Горький боғидаги ҳовузда  собиқ десантчи чўкиб кетди, деб маълум қилди тиббий доирадаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. 

"03 хизматига чақирув соат 15.30ларда келиб тушган. Горький боғидаги Баҳор хиёбонидаги ҳовузда эркак чўкиб кетгани маълум қилинган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам шифокорлари эркакнинг ўлганини қайд қилишган", деб маълум қилди манба. 

Дастлабки маълумотларга кўра, собиқ десантчи чўмилиш вақтида сув ютиб юбориши оқибатида чўкиб кетган.